Мухлислар: Сизлар ”Атлетико“ либосига лойиқ эмассизлар 

Спорт

image

"Атлетико Мадрид" мухлислари жамоанинг Европа Чемпионлар лигасидаги ўйинидан қаттиқ норози бўлишди. "Матрасчилар" ўз тарихида биринчи марта гуруҳда охирги ўринни эгаллади.

Испания клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида "Порту"га қарши сафарда (1:2) ўйин ўтказди. Муваффақиятсизликдан кейин мухлислар ечиниш хонасига кириб кетаётган футболчиларга қараб: “Сизлар бу футболкага лойиқ эмассизлар”, дея бақиришган.

Испания чемпионатида "Атлетико" турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўйинни Диего Симеоне жамоаси "Эспаньол"га қарши ўтказади.

Маълумот учун, жорий мавсумда испан клубларидан фақат Мадриднинг "Реал"и ЕЧЛда гуруҳдан чиқишни уддалади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг