“Атлетико Мадрид” Тошкентда ўзбек жамоаларидан бирига қарши ўйнаши мумкин

Спорт 19154
image
-

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирининг халқаро маслаҳатчиси Алия Оспанова ҳамда Испаниянинг “Атлетико Maдрид” футбол клуби халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Росолино Амента ўртасида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, унда жаҳон футболининг машҳур юлдузлари иштирокида қатор халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлаш, “visit Uzbekistan — Heart of the Silk Road” брендини тарғиб қилиш, шунингдек, клуб жамоаси асосий таркибининг Ўзбекистон клубларидан бири билан ўртоқлик учрашувини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Испания клуби вакиллари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан яхши танишлигини таъкидлаб, туризм ва спорт соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирган

Учрашув якунида “Атлетико Maдрид” делегациясининг спорт иншоотлари инфратузилмаси билан танишиш ва мазкур футбол клуби академиясини ташкил этиш учун Ўзбекистонга расмий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

Маълумот учун, жорий йил январь ойида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Мадридга расмий ташрифи доирасида “Атлетико Maдрид” раҳбарияти билан музокаралар ўтказган эди. Унда Ўзбекистонда “Атлетико Maдрид” академиясини ташкил этиш ва “visit Uzbekistan — Heart of the Silk Road” сайёҳлик брендини тарғиб қилиш бўйича келишиб олинган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 770
Рейтинг: 3
t
×