“Атлетико Мадрид” Роналдуни сотиб олмайди

Спорт

image

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни режалаштирмаган. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Мадрид клуби 37 ёшли Роналдунинг потенциал трансферини иқтисодий жиҳатдан имконсиз ва фойдасиз деб атамоқда. Айни дамда “матрасчилар” португалияликнинг на юқори маошини, на трансфер пулини тўлаш қобилиятига эга.

Қайд этилишича, ҳужумчининг “Атлетико”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни Роналдунинг атрофидагилар ва агенти Жорже Мендеш тарқатмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти ушбу хабарларни дарҳол рад этган.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг