“Атлетико”га ўтган Суарес қайси рақам остида ўйнайди?
Спорт
−
26 Сентябрь 2020
7111Кеча, 25 сентябрь куни "Барселона"нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес "Атлетико"га кўчиб ўтди. Шу куни у мадридликлар билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, уругвайлик форвард "матрасчилар" сафига эркин агент бўлиб қўшилди. Лекин, каталонияликлар Суареснинг ютуқларига қараб, унинг ортидан 6 миллион евро бонус ишлаб олишлари мумкин. Луис "Атлетико" билан 2 йиллик битим тузди. Ҳужумчи янги жамоасида ҳам 9 рақамда ўйнайди.
Суаресга қадар ушбу рақам "Ювентус"га ўтган Альваро Моратага тегишли эди. 9 рақамда бунга қадар Радамель Фалькао, Давид Вилья, Фернандо Торрес ва Марио Манжукич сингари машҳур футболчилар ҳам ўйнаган.
Суареснинг янги жамоасидаги дебюти шу ҳафта охирида бўлиб ўтадиган "Гранада"га қарши баҳсда бўлиши кутилмоқда.
Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, уругвайлик ҳужумчи “Барселона” таркибида 283 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 295 та голида бевосита иштирок этган. Луис бу учрашувларда рақиблар дарвозасини 198 марта ишғол қилган. Шунингдек, жамоадошларига жами 97 маротаба голли пас узатган.
Суарес “Барселона”га 2014 йили “Ливерпуль”дан таклиф этилган эди. Бунгача тажрибали ҳужумчи “Аякс”, “Гронинген” ва “Насьонал” каби жамоаларда тўп сурган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь