“Атлетик Билбао”га “Барселона”нинг собиқ устози мураббий этиб тайинланди

Спорт 1788
image

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Атлетик Билбао”нинг  бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Атлетик” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 30 июнь куни 58 ёшли мутахассис “Атлетик”нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.

Қайд этиш жоизки, бу Вальверде баскларнинг мураббийлик постига учинчи марта тайинланиши. Бунгача у “Атлетик” билан 2003-2005 ва 2013-2017 йилларда ишлаган. Эрнестонинг қўл остидаги олти мавсумдан беш мартасида “Атлетик Билбао” еврокубоклар йўлланмасига эга чиққан. 2015 йилда эса Вальверде бошчилигидаги басклар 31 йил ичида биринчи марта Испания кубогини боши узра баланд кўтарди. Ўша йили “Атлетик” Испания Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Маълумот учун, Вальверденинг охирги иш жойи “Барселона” бўлган. У “кўк анорранглиларни” 2017 йилдан 2020 йилгача бошқарган. У бошчилигидаги “Барселона” икки марта Ла Лигада ғалаба қозонди ва бир мартадан Испания кубоги ва Испания Суперкубогида зафар қучди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3
t
×