Атлантика океанида пайдо бўлган “Эльза” бўрони АҚШга ёпирилмоқда

Олам 4829
image

Атлантика океанида “Эльза” бўрони вужудга келди, у аллақачон Гаити ва Доминикан Республикасига етиб борган. Куба ва Американинг Флорида штатига йўл олмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, гап бешта биринчи тоифадаги бўрон ҳақида кетмоқда, унинг максимал шамол тезлиги соатига тахминан 130 км бўлган. Гаити аҳолини яқинлашиб келаётган бўрон ҳақида ижтимоий тармоқларда огоҳлантирган, расмийлар одамларни хавфсизлик нуқтаи назаридан қирғоқ ҳудудларини тарк этишга чақирган.

У ерда бугун, 3 июлнинг иккинчи ярмида бўрон бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда бўрон, аллақачон. дарахтларни қулатган, электр таъминотини тўхтатган, инфратузилмани бузган ва экинларни йўқ қилган. Худди шундай ҳолат Кариб денгизининг бир нечта штатлари — Барбадос ороли, Сент-Люси, Сент-Винсент ва Гренадинада ҳам кузатилмоқда.

Ураган "Эльза" сформировался в Атлантическом океане и движется к США

Яқинлашаётган бўрон ҳақида огоҳлантириш, Ямайка, Доминикан Республикаси ва Кубанинг бир нечта провинциялари томонидан ҳам эълон қилинган. Доминикан Республикасида расмийлар бўрон арафасида одамлар учун 2,4 мингдан зиёд бошпана ташкил қилди, у ерда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, тошқинлар бўлиши ҳам истисно этилмаган.

Эльза Флорида штатига келаси ҳафтанинг сешанба кунигача этиб бориши кутилмоқда, аммо Маямидаги Миллий бўронлар маркази бу вақтга келиб, у тропик бўронда кучсизланиб қолишини тахмин қилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 3
t
×