Атамбоев соғлиғи ёмонлашганига қарамай, судда иштирок этади

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев 2019 йил август ойида бўлиб ўтган Қўй-Тошдаги тўқнашувлар юзасидан судда иштирок этишга рози бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон социал-демократик партияси (СДП) раисининг ўринбосари Қундуз Жолдубаева кеча, 13 сентябрь куни “Интерфакс”га маълум қилди.

“Бишкекнинг Первомай туман судида соат 14:00 да Қўй-Тош воқеалари бўйича суд мажлиси бўлиб ўтади. Собиқ Президент Алмазбек Атамбоев судга олиб келинади”, дейди Жолдубаева.

Унинг сўзларига кўра, собиқ Президент суд-тиббий экспертизаси натижаларига қарамай, жараёнда иштирок этишга рози бўлган.

Қайд этиш керакки, Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесарев ўз мижозини соғлиғи сабабли қамоқдан озод қилишни талаб қилмоқчи эканлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили шуни кўрсатдики, Атамбоевнинг соғлиғи 2020 йилда коронавирус инфекциясидан кейин ёмонлашган.

“Экспертлар Атамбоевда коронар юрак касаллиги ва кўкрак ҳамда бел умуртқаларининг остеохондрози борлигини, интервертебрал дисклар шикастланганлигини аниқлади. Текширув шуни кўрсатадики, рухий зўриқиш унинг аҳволи ёмонлашишига олиб келиши мумкин, шунинг учун биз собиқ Президентнинг қўйиб юборилиши ҳамда унга даволаниш имконияти берилишини талаб қиламиз”, деганди Слесарев.

Маълумот ўрнида, Сооронбай Жеэнбеков ҳокимиятга келгунга қадар Қирғизистонни бошқарган Атамбоев 2017 йилги сайловлардан сўнг, Президент дахлсизлигидан маҳрум қилинган ва унга коррупцион ҳолатлар бўйича айблов қўйилган.

У 2019 йил 8 августда Бишкек яқинидаги Қўй-Тош қишлоғидаги тартибсизликлардан кейин ҳибсга олинган ва бир йилдан кўпроқ вақт давомида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ҳибсхонасида сақланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнь ойида Атамбоев жиноятчи Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилишда айбланиб, 11 йил-у икки ойга озодликдан маҳрум қилинди. Батукаев шунингдек, 2019 йил август ойида Қўй-Тошда содир бўлган тўқнашувнинг асосий айбланувчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг