ASUS Zenbook А16 – ноутбукни сотиб олишдан олдин нималарни билиш керак?
Бизнес
−
04 Июнь 1686 5 дақиқа
Ноутбук бугунги кунда – бу шунчаки иш қуроли эмас. У кундалик тартибнинг катта қисмига айланмоқда: вазифалар ўртасида тезда алмашишга, шаҳарнинг исталган нуқтасидан ишлашга, учрашувларга боғланишга ва кун давомида маҳсулдор бўлиб қолишга ёрдам беради.

Айнан шундай маром учун замонавий қурилмалар яратилмоқда. ASUS Zenbook А16 – технологияларни фойдаланувчига қандай мослашишига мисол: бу ерда катта экран енгиллик билан, унумдорлик – энергия тежамкорлик билан уйғунлашади, одатий иш тажрибаси эса, сунъий интеллект имкониятлари билан тўлдирилади.
Дарҳол ҳис этиш мумкин бўлган формат
ASUS Zenbook А16’да эътиборни тортадиган биринчи жиҳат – бу ўлчам ва мобиллик ўртасидаги мувозанат.

Бир томондан – 16:10 томонлар нисбатига эга 16 дюймли дисплей бўлиб, у ҳужжатлар, жадваллар ва бир вақтнинг ўзида бир нечта ойналар билан ишлаш учун кўпроқ жой беради. Иккинчи томондан – вазни тахминан 1,2 кг ва қалинлиги 16,5 мм гача бўлган корпус, бунинг шарофати билан ноутбук кундалик олиб юриш учун қулайлигича қолади.

Бундай формат айниқса динамикада сезиларли: Zenbook А16’ни рюкзакда ўзингиз билан олиб юриш, турли жойларда фойдаланиш осон ва у оғир қурилма сифатида қабул қилинмайди. У ўзига мослашишни талаб қилмайди – аксинча, одатий маромга уйғун тарзда киришиб кетади.
Экран бутун тажрибанинг маркази сифатида
Zenbook А16 3K (2880×1800) ўлчамли ва 120 Гц янгиланиш частотасига эга ASUS Lumina OLED дисплейи билан жиҳозланган. Бироқ рақамлар ортида мутлақо аниқ фойдаланувчи тажрибаси ётади.

Экран DCI-P3 ранг маконини 100% қоплайди, 1 000 000:1 гача контраст ва тахминан 0,2 мс жавоб қайтариш вақтини таъминлайди. Энг юқори ёрқинлик 1100 нитга етади, бу ҳатто ёруғ муҳитда ҳам қулай ишлаш имконини беради.
Натижада фойдаланувчи юқори даражадаги тасвир аниқлиги, тўйинган ранглар ва чуқур қора рангга эга бўлади. Интерфейс равон кўринади, узоқ вақт ишлаганда ҳам матн аниқлигича қолади, видео кўриш ва визуал контент билан ишлаш эса, сезиларли даражада қулайлашади.

Бундан ташқари, OLED-панель кўк ёруғлик даражасини тахминан 70% га камайтиради, бу экран қаршисида узоқ вақт ишлашда жуда муҳимдир.
Материал ва қурилманинг ҳис этилиши
Zenbook А16 корпуси мустаҳкамликни ошириш ва вазнни камайтириш учун ишлаб чиқилган. Бренднинг хусусий материали – Ceraluminum (алюмооксидли керамика)дан тайёрланган.

Бундай материал анъанавий алюминийдан тахминан 30% га енгилроқ ва шу билан бирга ейилишга нисбатан юқори чидамлиликка эга. У тирналишларга яхшироқ қаршилик кўрсатади, кирланишга камроқ моил ва ҳатто фаол фойдаланилганда ҳам озода ташқи кўринишини сақлаб қолади.
Қурилма қўлда енгил, аммо айни пайтда мустаҳкам сезилади. Сирти мат қопламали, ушлаганда ёқимли ва доимий парваришни талаб қилмайди. Бу офисдан тортиб, сафарлар ва уйдан ташқарида ишлашгача бўлган турли шароитларда қўлланиладиган ноутбук учун муҳим жиҳатдир.

Ортиқча шовқинсиз унумдорлик
Zenbook А16 ичига замонавий технологик жараён асосида қурилган ҳамда 4,7–5 ГГц гача частотали 18 та ядро билан жиҳозланган янги авлод Snapdragon Х2 Elite Extreme процессори ўрнатилган.
Платформа 228 ГБ/с гача бўлган юқори хотира ўтказиш қобилиятини қўллаб-қувватлайди ва 48 ГБ гача LPDDR5X тезкор хотираси ҳамда 2 ТБ гача бўлган тезкор PCIe 4.0 SSD драйвери билан биргаликда ишлайди.

Амалда бу тизимнинг тезкор жавоб бериши, кўп вазифали режимда барқарор ишлаш ва кундалик сценарийларда ишончли унумдорликни англатади: ўнлаб варақлар очиқ бўлган браузер ва офис иловаларидан тортиб, графика, видео монтаж ва дастурлашгача.
Шу билан бирга, ноутбук шовқинсиз қолади – енгил вазифаларда шовқин даражаси 25 dB дан пастга тушиши мумкин, совутиш тизими эса, қизиб кетмасдан юкламаларни самарали енгиб ўтади.
Энергия самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилган: унумдорлик ҳатто аккумулятордан ишлаганда ҳам, қувватнинг кескин пасайишисиз сақланиб қолади.
Одат тусига кираётган AI-функциялари
Zenbook А16 Copilot+ PC тоифасига киради, бу эса унинг таркибида унумдорлиги 80 TOPS гача бўлган Qualcomm Hexagon NPU ўрнатилган нейропроцессори борлигини англатади. Ушбу блок сунъий интеллект билан боғлиқ вазифаларни қайта ишлаш учун жавобгар бўлиб, CPU ва GPU зиммасидаги юкламани камайтиради.
Фойдаланувчи тажрибасида бу янги авлод Windows функциялари орқали намоён бўлади: тизим бўйича интеллектуал қидирув, таржима қилинадиган автоматик субтитрлар, матн ва тасвирлар билан ишлаш асбоблари, шунингдек, Windows Studio Effects орқали видеоалоқанинг яхшиланган имкониятлари.
Буларнинг барчасини Copilot ассистенти тўлдиради, у маълумотларни тезроқ топишда, вазифаларни таркиблаштиришда ва тизим билан табиийроқ мулоқот қилишда ёрдам беради. Вақт ўтиши билан бундай воситалар алоҳида функция сифатида қабул қилинмай қолади – улар одатий иш жараёнининг бир қисмига айланади.
Ишончли автономлик
Кундалик ҳаётда нафақат ноутбук нималарга қодирлиги, балки у буни қувватлантирмасдан қанча вақт давомида бажара олиши ҳам муҳимдир. Zenbook А16 70 Вт·соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган ҳамда видеони намойиш этиш режимида 21 соатгача, веб-сценарийларда эса, 12 соатгача ишлашга қодир.
Бу эса, кўпроқ эркинлик беради: кун давомида бемалол ишлаш, ноутбукни учрашувларга ёки сафарларга олиб бориш ва розетка ҳақида ўйламаслик мумкин. USB-C (Power Delivery) орқали қувватлантиришни қўллаб-қувватлаши жараённи мосланувчан қилади – қурилмани турли адаптерларга, жумладан портатив аккумуляторларга ҳам улаш мумкин.

Фойдаланувчилар учун ASUS Perfect Warranty дастури мавжуд. У стандарт кафолатга кирмайдиган ҳолатларни: тасодифий тушиб кетишлар, суюқлик билан зарарланиш, кучланишнинг сакраши ва бошқа жисмоний шикастланишларни қоплайди.
Дастурдан фойдаланиш учун қурилмани харид қилинган кундан бошлаб 90 кун ичида ASUS тизимида рўйхатдан ўтказиш лозим.
.jpg)
Яқин вақт ичида 2026-йилги Zenbook А16 моделини Ўзбекистоннинг электроника дўконларидан, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори – nout.uz сайтидан харид қилиш мумкин бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси