Asus икки экранли ноутбукини тақдим этди
Технология 28 Май 17:30 687
image

Asus компанияси Тайванда бўлиб ўтаётган Computex-2019 ахборот ва компьютер технологиялари кўргазмасида икки хил ZenBook Duo ва ZenBook Pro Duo икки экранли ноутбукини тақдим этди. 

Ноутбук иккита сенцорли экран билан жиҳозланган. Аввал ҳам шу каби прототиплар ҳақида кўп гапирилган бўлса-да, бироқ эндигина бу амалга оширилди. Ушбу янги ноутбук 2019 йилнинг учинчи чорагида сотувга чиқарилади. Бироқ унинг нархи очиқланмаган. 

Asus компаниясининг 30 йиллигига бағишлаб чиқарилган иккала ноутбук ишхона, ўйинлар ва дастурчилар учун мўлжалланган версияларда ишлаб чиқилади.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 2.8