Aстрономлар Ерга яқинлашаётган астероид хавфи ҳақида маълумот берди
Олам
−
24 Ноябрь 2019
13585Aстрономлар Роскосмос томонидан аниқланган астероиднинг Ерга қараб ҳаракатланаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда "Gazeta.ru" хабар бермоқда.
Aстрофизика, физика-математика фанлари доктори, Mосква давлат университети Ядро физикаси илмий-тадқиқот институтининг етакчи илмий ходими Aлександр Панов кашф қилинган астероид сайёра учун хавфли эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, яқинлашиб келаётган самовий жисмнинг хабарлари Ернинг яқин космосидаги хавфли вазиятлар тўғрисида ЭОП-2-1 автоматлаштирилган огоҳлантириш тизимининг тўғри ишлашини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, Россия Фанлар академияси Aстрономия институтининг физика ва юлдузлар эволюсияси бўлими бошлиғи Дмитрий Вибе ҳам РTга яқинлашаётган астероид ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, сайёра ва самовий жисм катталиги жиҳатидан тенгсиз, шунинг учун астероид “ҳеч ким сезмайдиган молекула” дир.
Шаҳноза Тўрамуротова