Астма ва аллергияда рўза жоизми?
Жамият
−
09 Май 2019
17493Мана бир неча кундирки, Мусулмон дунёсига Муборак Рамазон ойи кириб келди. Ушбу ойда Ислом динининг беш фарзидан бири бўлмиш рўза амалини бутун мўмин-мусилмонлар адо этмоқликка киришган. Аммо, турли хил касалликлар ёки бошқа сабаблар туфайли бу амални ўз вақтида бажара олмаётганлар ҳам мавжуд.
Ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган кишиларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ақли кетишига ёки баъзи сезгилари ишламай қолишига гумони ғолиб бўлса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасини қазосини ўташи лозим.
Кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кекса кампирлар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки тутмаган ҳар кунлари учун фидя берадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 184). Фидя миқдори фитр садақаси миқдори билан баробардир.
Бугун биз мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш, рўза ойида тавсия этилмайдиган амаллар ва рўза тутиши узрли бўлган инсонлар учун динимизда яратилган имтиёзлар ва енгилликлар ҳақида ЎзА нашри Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият мудири Муҳаммад Аюб Ҳомидов билан суҳбатлашди.
“Мусофирнинг рўзаси ҳақида айтсак, уларнинг сафарда рўза тутмаслигига ижозат берилган. Бунда унга гуноҳ йўқ. Аммо рўза тутса, фойдаси бор. Савоби бор. Зиммасидаги фарз рўзаси соқит бўлади. Шунингдек, рамазон ойида касалликнинг ҳолати ва даражасига кўра, тутиш ёки тутмаслик борасида фикр айтилади. Агарда қайси бир касалик рўза тутган одамнинг баданига, жисмига ёки касал бўлган аъзосига таъсир қиладиган даражада зиён келтириш эҳтимоли бўлса, ўша касаллик рўза тутишни у инсоннинг зиммасидан соқит қилиб беради.
Замонавий ҳолатда баъзи бир беморларнинг кўзига дори томизиш керак бўлади. Бу билан рўзадорни рўзаси очилмайди. Фақат, у томоғигача етиб бормаслиги керак. Ҳозирда аллергия туфайли одамлар бурнига сепадиган, томизадиган турли кўринишдаги дорилардан фойдаланади.
Бурҳониддин Марғилонийнинг асаридаги матнга кўра бурунга томизилган томизғич рўзани очади. Шунинг учун бурунга дори томизиш зарур бўлса, бошқа иложи бўлмаса, рўзаси кунини қишнинг қисқа кунларида тутиб беради. Ҳозирда томизғич ва сепадиган дорилар ўрнига кремга ўхшаган суртадиган нарсалар борлигини шифокорлар тавсия этмоқда. Бундай дориларни бушлиғинга суриш билан рўза бузилмайди.
Астма касалларининг оғизга сепадиган махсус дори воситаси бор. Демак, ана шу сепгичдан бемор фойдаланса ва суюқлик томоққа келса, рўза бузилади. Агарда, фақат оғиз бўшлиғига сепилса, рўза очилмайди”, дейди исломшунос олим.
Сиз қуйидаги видеода мазкур жавоблар билан батафсил танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь