Астерикснинг “отаси” 92 ёшида вафот этди

Олам

image

Астерикс ҳақида комикслар яратган Алберт Удерзо 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 24 март куни BBC News нашри хабар берди.

"Алберт Удерзо Нейилли шаҳридаги уйида юрак хуружидан вафот этди", деди унинг куёви Бернард де Чойси.

Маълумот учун, Рим империясига қарши курашган Галлия жангчиларининг саргузаштлари ҳақидаги китоблар биринчи марта 1959 йилда "Franco-Belgia Pilote" журналида пайдо бўлган. Удерзо ёзув ишларини 1977 йилда дўсти ва ҳикоялар муаллифи Рене Госиннининг вафотидан кейин ўз қўлига олган.

Комикслар яратилиши шу кунгача давом этиб келмоқда. Охирги китоб, "Астерикс ва Лидернинг қизи" ўтган йилнинг октябрь ойида чиқарилди.

Астерикс саргузаштлари ҳақида бир қанча мультфильм ва кинолар суратга олинган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Астерикс Жудолик

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар