Assalom, янги ҳаёт!

Бизнес

image

Икки йил давомида Golden House дўстона «Assalom» номи остида бешта ноёб ва шинам турар жой мажмуаларини тақдим этди ва улар пойтахт аҳолисининг кўнглидан жой олишга улгурди. Айни дамда Assalom мажмуаларидан хонадон харид қилганлар Туркияга саёҳат ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!

Янги ҳаётга олиб борувчи беш эшик

Assalom турар жой мажмуалари бир ғоя остида бирлаштирилган — аҳолини қулай ва ёрқин воқеликка олиб кириш. Assalom Do‘rmon Yo‘li, Assalom Maxtumquli, Assalom Maxtumquli 2, Assalom Havo ва Assalom Sohil турар жой мажмуалари қурилиш ва жиҳозлашнинг барча замонавий тамойилларини инобатга олган ҳолда бажарилган такрорланмас лойиҳалардир. Бу мажмуаларнинг барчаси энергия тежовчи конструкциялар ёрдамида қурилишнинг йиғма-монолит услубида барпо қилинган. Улар шаҳар марказининг яқинида жойлашган, аммо, шу билан бирга, ўсимликлар ва тоза ҳавога бой бўлган жойларда қад кўтарган. Golden House ушбу хонадонларни тайёр таъмирланган ҳолда тақдим этади — сиз янги ҳаёт учун дадил қадам қўйсангиз бас.

Assalom Sohil мажмуаси барча зарур инфраструктурага эга мустақил квартал бўлиб, “Шаҳар ичидаги шаҳар” номли халқаро мақомга лойиқ энг яхши лойиҳа деб топилган. Мажмуа Яшнобод туманидаги соҳил бўйида жойлашган, шу боис у тоза ва тетиклаштирувчи ҳавога бой. Ўзгарувчан қаватли (1–16 қават) ажойиб биноларда турли тарҳдаги икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар сотувга қўйилган.

Assalom Maxtumquli мажмуаси сотувлари якунланган ва унга тўлиқ кўчиб ўтилган, шу боис девелопер худди шу Ассалом кўчасида жойлашган Assalom Maxtumquli 2 мажмуасини қурмоқда. Ёрқин ва ғаройиб тўққиз қаватли бинолар пойтахтдаги илк ва ягона уч қаватли йўл тармоғи яқинида барпо қилинмоқда, бу эса Тошкентнинг керакли нуқтасигача тезда етиб олиш имконини беради. Мажмуада тоғли манзараларга эга икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар мавжуд.

Сотувларнинг кейинги етакчиси — Assalom Do‘rmon Yo‘li ТЖМ. У Мирзо Улуғбек туманинг Темур Малик ва Дўрмон Йўли кўчалари кесишмасида жойлашган ва унинг 80 фоизи тўлиб бўлган. Мажмуа барча Assalom'лар каби узун иш кунидан кейин дам олиш учун керакли имкониятяларга эга. Бу ерда хиёбон ва сайр йўлаклари, Гулшан номидаги маданият ва истироҳат боғи мавжуд. Девелопер томонидан турли тарҳларга эга бир, икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар таклиф этилмоқда.

Яқин кунларда Assalom лойиҳасининг бир қисмига айланган янги бир мажмуа пайдо бўлди. Европа стандартларига жавоб берувчи уйларда табиат сокинлиги ва замонавий ҳаёт жўшқинлиги мужассам бўлган. Буларнинг барчаси — Assalom Havo! Ушбу мажмуа саззизта 5 қаватли бинодан ташкил топган ва 2,12 гектар майдонни эгаллаган. Харидорларни сокин жой, тоза ҳаво ва ҳамёнбоп нархлар кутмоқда. Бир, икки ва уч хонали хонадонлар сотувда.

Мажмуалар пухта ўйланган меъморчилиги ва замонавий ечимлари бўлган обод қилинган ҳудуди билан ўзига жалб қилади. Улар ёрқин болалар майдончалари билан жиҳозланган ва ундаги кўкаламзорлаштирилган жойларда илҳомланиш ва ҳордиқ чиқариш мумкин. Шунингдек, замонавий автотураргоҳлар кўзда тутилган бўлиб, хавфсизлик тизимлари жорий қилинган. Ҳар бир турар жой мажмуаси ўзгача муҳитга эга, аммо уларни бир нарса бирлаштириб туради — ҳар қандай инсонга манзур бўла олиши, кўримсиз бинолардан фарқ қилиб туриши ва оилангиз учун ажойиб уй бўла олиши.

Энг қизиқ жиҳати шуки, айни дамда Assalom турар жой мажмуаларининг биридан хонадон харид қилсангиз, Туркияга икки кишилик саёҳатни ютиб олиш имкониятини тақдим этувчи акция иштирокчисига айланасиз. Эҳтимол, бу ютуқ айнан сизга насиб қилар!

Тайёр таъмирланган хонадонларни харид қилинг ва Golden House билан биргаликда ҳаётингизнинг янги босқичини бошланг!


Assalom Maxtumquli турар-жой мажмуаси: Махтумкули кўчаси
Assalom Sohil турар-жой мажмуаси: Фарғона йўли кўчаси
Assalom Do‘rmon yo‘li турар-жой мажмуаси: Темур Малик и Дўрмон йўли кесишган кўча
Assalom Havo турар-жой мажмуаси: Оҳангарон шоҳ кўчаси, 58-ҳарбий шаҳарча. Мўлжал: "4-Бекат" ерусти метро бекати
 

Call-марказ: (+998) 78−150−11−11.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг