Асоссиз қамалган Саудия маликаси уч йил ўтиб озод қилинди

Олам 14938
image

Саудиялик малика ва унинг қизи қарийб уч йил давомида ҳеч қандай айбловсиз ушлаб турилганидан сўнг, қаттиқ тартибли қамоқхонадан озод этилди.

Малика Басма бинт Сауд 2019 йилнинг март ойида Швейцарияга учиб кетаётган пайтида ҳибсга олинган.

У ва қизи нима сабабдан қамоққа олингани номуълум бўлгани тарзда, ўтган уч йил мобайнида уларга нисбатан ҳечқандай айблов ҳам қўйилмаган. 

Баъзи фаоллар унинг мамлакт бўйлаб инсон ҳуқуқлари тарғиботи ва конституцион ислоҳотларни талаб қилиб чиққани учун ҳибсга олинган, дея ҳисоблайди. 

Унинг оиласи 2020 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига йўллаган ёзма баёнотида айтилишича, малика мамлакатдаги “зўравонлик ва жинсий тажовузларни очиқдан-очиқ танқид қилгани” учун таъқибга учраган. 

Бошқа бир фаоллар гуруҳига кўра, унинг қамалиши ҳозирда уй қамоғида сақланаётган собиқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Найиф билан яқин алоқада бўлгани билан боғлиқ.

57 ёшли малика Басма, ўтган йили апрель ойида Саудия қироли Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга мурожаат қилиб, ўзининг айбсиз экани ва соғлиғи ёмонлашгани сабабли уни озод этишларини сўраган. 
 
Аммо 2019 йилда қамоққа олинган малика ўша пайтда нима сабабдан хорижга чиқиб кетаёган бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Унинг ўзи сафари сабабини даволаниш билан боғлаган. 

Саудиядаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти ALQST’нинг Twitter’да маълум қилишича, малика пойтахт четидаги Ал-Ҳаъир қамоқхонасида бўлган вақтида “соғлиқ учун зарур бўлган тиббий ёрдамлардан маҳрум қилинган".

Малика Басма Саудия Арабистонини 1953-1964 йилларда бошқарган қирол Сауднинг кенжа қизи.

Беҳруз Саидов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 593
Рейтинг: 2.9
t
×