Асосий мақсадимиз Олимпиадага йўлланма олиш – Кападзе
Спорт
−
19 Июнь 2022
17360Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе асосий мақсади 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олиш эканлигини маълум қилди. У бу ҳақда Осиё кубоги U-23 нинг финал учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
“Бугун ғалаба қозониб, бутун халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бироқ бу ишни уддалай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман. Насиб қилмаган экан. Барча мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги мусобақаларда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг бу жамоани ташкил қилганимиздан асосий мақсад – Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш бўлган. Биз бу турнирда ёшроқ футболчилар билан иштирок этган бўлсак ҳам яхши натижа қайд эта олдик, деб ўйлайман. Бу турнирда футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан текшириб олдик. Болалар зўр ўйнади, мен улар билан фахрланаман”, деган бош мураббий.
Кападзенинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларида руҳий ва жисмоний томондан бироз толиқиш бўлган.
“Айтишим керак, ҳали янада ўсишимиз керак. Футбол шундай нарса – узоқ дам ололмайсиз. Ўйин тугагандан кейин тарихга киради. Сиз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Тўғри, футболчиларимда руҳий ва жисмоний томонлама бироз толиқиш бор эди. Лекин ҳаёт давом этади”, деган Темур Кападезе.
Аввалроқ, ёшлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал баҳсида Ўзбекистон ёшлари саудиялик тенгдошларига имкониятни бой бергани ҳақида хабар берилгандик.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь