Аския санъатининг забардаст вакилларидан бири вафот этди
Жамият
−
16 Февраль 2022
13788Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов 88 ёшида вафот этди.
Жўрахон Пўлатов 1934 йилнинг 10 июнь санасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Марҳум аския санъатининг забардаст вакилларидан бири эди. У узоқ йиллар маданият соҳасининг турли йўналишларида, хусусан, Қўқон шаҳар Хамза номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри ҳамда Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида меҳнат қилган.
“Жўрахон Пўлатов ҳалқона, самимий кулгуга бой ҳар бир чиқишлари билан халқимиз меҳрини қозонди. Санъат оламида ўзидан ўчмас из қолдирган устоз санъаткорнинг ёрқин хотираси ҳамиша қалбимизда қолади”, дея хотирлайди Маданият вазири Озодбек Назарбеков марҳумни.
LiveБарчаси