Ашраф Ғани Афғонистондан нега қочганини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани “Толибон” мамлакат Президентини камситиб, янги ҳукуматни қонунийлаштирадиган ҳужжатни имзолашга мажбурламаслиги учун Афғонистондан қочган. Бу ҳақда сиёсатчи CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Кетишимга сабаб, мен “Толибон” ва уларнинг тарафдорларига Афғонистон Президентини яна бир бор камситиш ва ҳукуматнинг қонунийлиги тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекишга мажбур қилиш завқини бермоқчи эмасдим. Мен ҳеч қачон қўрқмаганман”, дейди Ғани.

Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, дастлаб у Афғонистонни тарк этиш ниятида бўлмаган. Ғани журналистнинг кетаётганда ёнида паспорти ва катта миқдордаги пули бор-йўқлиги ҳақидаги саволига ҳам жавоб берар экан, бу гаплар асоссизлигини айтиш билан чекланган.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғани 10 август куни АBN'га берган интервьюсида ўзини ҳали ҳам Афғонистоннинг қонуний Президенти эканини айтган эди.

2021 йилнинг август ойида Президент Ашраф Ғани Афғонистондан толиблар Қобулга киришидан аввал қочиб кетгани хабар қилинган эди. “Толибон” эса Ашраф Ғанининг Афғонистонни тарк этганидан хабар топганидан кейингина, аввало Вашингтон билан маслаҳатлашганидан сўнг, Қобулга кирганини айтган. 

Ғанининг қочиши

Маълумот учун, 2021 йил 14 апрелда АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Афғонистондаги операцияни тўхтатишга қарор қилганини эълон қилди. Бу Америка тарихидаги энг узоқ хорижий ҳарбий кампания бўлди. Қўшма Штатлар бу урушни 2001 йил октябрь ойида бошлаган. Америка қўшинларини олиб чиқиш 2021 йил май ойида бошланган ва сентябрь ойи бошида якунланган. АҚШнинг 2010-2013 йиллардаги амалиёти энг юқори чўққисида Афғонистондаги Ғарб кучлари сони 150 минг кишидан ошди. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар бўлинмалари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилди.

Қўшма Штатлар ўз кучларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операцияни бошлади. Ўтган йилнинг 15 август куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетган ва “Толибон” жангсиз Қобулга кириб келган.

6 сентябрь куни “Толибон” бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг