Ашхободда йигит ва қизларнинг бирга юриши тақиқланди – ОАВ

Олам

image

Туркманистон пойтахти Ашхободда маҳаллий полиция ўғил ва қиз болаларнинг хиёборларда бирга бўлишни тақиқлади. Бу ҳақда “Настояшее время” ёзмоқда.

“Милиция ходимлари ёшларнинг ҳужжатларини текширмоқда, кўпинча бу пойтахтнинг Илҳом боғида кўзга ташланмоқда. Агар йигит қиз унинг синглиси эканини айтса, у ҳолда буни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, агар қиз йигитнинг курсдоши бўлиб чиқса, у ҳолда ёшлар маҳкамага олиб кетилади. Сўнгра уларнинг шахсига аниқлик киритиш ва ота-онасига хабар бериш мақсадида таълим муассасасига мурожаат қилинади. Шунингдек, ҳолат юзасидан университет раҳбарияти ҳам хабардор қилинади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бундай ҳаракатларнинг сабаби бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Бунга қадар, Туркманистон пойтахтида калтароқ кийим кийган эркаклар ва аёллар полиция томонидан тўхтатилар ва огоҳлантириларди. Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, жорий йилнинг июль ойида Фароб ва Дарғонатда полиция аёлларни “жинси” шим ёки калта кўйлак кийгани, шунингдек сочини бўягани учун ҳам тўхтатиб сўроқ қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

770

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг