Ашхободда “Тошкент” боғи қурилади. “Арқадағ” Ўзбекистон компанияларини тендерга таклиф қилди
Жамият
−
24 Февраль 2021 6550 1 дақиқа
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри марказида Ўзбекистон пойтахти шарафига замонавий “Тошкент” маданият ва истироҳат боғини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилинди. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Шавкат Мирзиёевга ёзган мактубида сўз боради.
Туркманистон Президенти Ўзбекистон компанияларини ушбу тендерда иштирок этишга таклиф қилди.
“Айни вақтда Сизга шуни ҳам маълум қилмоқчиманки, куни кеча Ашхобод марказида Ўзбекистон пойтахти шарафига замонавий "Тошкент" маданият ва истироҳат боғини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон компанияларини ушбу тендерда иштирок этишга таклиф қиламан”, деб ёзади Бердимуҳамедов.
Туркманистон Президентининг Шавкат Мирзиёевга мактуби тўлиқ матни билан мана бу манзилда танишиш мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь