АҚШда қора танли болаларни пахта териб қўшиқ айтишга мажбур қилишди
Олам
−
23 Февраль 2019
7493Американинг Жанубий Каролина штатида 10 ёшли қора танли ўқувчиларни мактаб сафари вақтида майдонда пахта териб қўшиқ айтишга мажбур қилишди. Бу ғалати дарс видеоси интернетда пайдо бўлиши АҚШда ижтимоий норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Кадрда 5-синф ўқувчиларининг ўқитувчиси назоратида пахта териб қулчилик даврида айтилган қўшиққа ўхшаш ашула куйлаган ҳолати тасвирланган. Видеони Рок-Хилл шаҳрида жойлашган Эбенезер-авеню мактаби ўқитувчилари тасвирга олган ва болаларнинг ота оналарига юборган.
"Бу ҳолат мени қаттиқ ғазаблантирди. Мен афроамерикаликман, менинг аждодларим эса пахта теришган. Ўғлимнинг пахта тераётганини томоша қилишимни ким истади, бу кулгулими?”, дейди “FoxNews” эфирида норозилигини очиқ намойиш қилган оналардан бири.
Мактабда пахта даласига саёҳат тарих фанидан уюштирилгани, ўқувчиларда қулчилик даври ҳақидаги тасаввурни пайдо қилиш учун очиқ дарс тарзида ўтказилгани маълум қилинди.
Маълумот ўрнида, 19 февраль куни АҚШда 11 ёшли қора танли ўқувчини давлат байроғи олдида қасамёд қилишдан бош тортгани учун озодликдан маҳрум этишган. Ўқувчи мактаб ўқитувчиларининг ирқчилигини бунга сабаб қилиб кўрсатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь