Асалариларда “жамоавий ақл” гени топилди
Бу қизиқ
−
02 Ноябрь
5608Германиянинг Генрих Гайне номидаги университети олимлари асаларилар қандай қилиб маълумотни “мерос” сифатида етказиб, айрим асалариларга тўғридан тўғри уядаги ҳаётга мослашиш ва унинг жамоавий фаолиятини таъминлаш имконини беришини аниқлади. Тадқиқот “Science Advances” илмий журналида чоп этилган.
Нашрнинг ёзишича, жамоа dsx деб номланувчи махсус генни топган. Маълум бўлишича, бу ген ишчи асалариларга хос хатти-ҳаракатларни белгилайди. Биологлар CRISPR/Cas9 генетик қайчи усулидан фойдаланган ҳолда dsx генини танланган асалариларда ўзгартириш ёки ўчириш учун изланишлар олиб борган.
Улар тадқиқот ўтказилган асалариларга QR-кодлар ёпиштириб, уянинг ичидаги ҳаракатларини камералар ёрдамида кузатган. Олинган видеокадрлардаги маълумотлар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, асалариларнинг индивидуал хатти-ҳаракатлари моделлари аниқланган.
Қайд этилишича, тадқиқотчилар GFP'ни (яшил фторасент оқсил) dsx генига киритган, шу орқали GFP dsx оқсили билан бирга ишлаб чиқарилиши имконияти пайдо бўлган. Кейин нейрон тармоқлар оддий асалариларда ва генетик ўзгартирилган асалариларда фторасент микроскоп ёрдамида кузатилган.
“Ген ишчи асаларининг колониядаги вазифаларни бажараётганини ва қанчалик давомийлигини дастурлайди. Бунга личинкаларга қараш ёки озиқ-овқат қидириш каби жамоавий вазифалар ҳамда озиқ-овқат манбаларини ижтимоий алмашиш киради”, дея таъкидлаган мутахассислар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар Бразилияда азалдан маълум бўлган энг кичик умуртқали жонзотлардан бири – чумоли жуссаси билан тенг бўлган қурбақани топган эди.
LiveБарчаси