Асака туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2020
3610Бугун, 10 ноябрь куни Андижон вилояти Асака тумани "Комолот" маҳалласида жойлашган кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлган.
Манбага кўра, ёнғин соат 00:42 да бошланган. Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Улар ёнғинни 40 дақиқа ичида тўлиқ ўчиришган.
Ёнғиндан буюм бозорининг 80 м.кв. майдони ёниб зараланган. Ёнғин натижасида буюм бозорида жойлашган 4 та дўконга қисман зарар етган.
ФВВ қутқарувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида буюм бозорининг 3000 м.кв. майдони ёнғиндан сақланиб қолинган.
Маълумот учун, ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь