Арзон уй-жой учун кредитнинг имтиёзли даври қисқартирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазириги Матбуот хизмати хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар 20 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан (ҳозирга қадар 3 йиллик), биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз, кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида (ҳозир 16 фоиз) берилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб эса 1 йиллик имтиёзли давр билан, биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит арзон уй-жойлар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг