“Арсенал” Жесусни харид қилмоқчи. “Сити” уни қанчага сотиши маълум бўлди
Спорт
−
14 Май 2022
3044Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчи Габриел Жесуснинг нархини маълум қилди. “Шаҳарликлар” бразилиялик футболчи сотувидан 50-60 миллион евро атрофида пул ишлаб олмоқчи. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
25 ёшли ҳужумчининг “Сити” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жамоа норвегиялик супер форвард Эрлинг Холанд билан битим тузгач, Жесус захира ўриндиғига михланиши мумкин. Шунинг учун, Габриелнинг ўзи ҳам “Сити” тарк этиш фикрига қарши эмас.
Қолаверса, Жесуснинг агентига лондонликларнинг лойиҳаси ёққан. “Арсенал” ҳужумчи учун илк таклифини беришга тайёрланмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Габриел Жесус Англия Премьер лигасининг 26 ўйинида 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси