“Арсенал” етакчиси Европа лигаси финалини ўтказиб юборади
Спорт
−
21 Май 2019
4117Жорий йилнинг 29 май куни Баку шаҳрида Европ лигаси финали баҳси ўтказилади. Финалда Англиянинг икки етакчи клуби “Арсенал” ва “Челси” ўзаро баҳс олиб боради.
Охирги маълумотларга кўра, “Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Бокуда ўтадиган Европа Лигаси финалини ўтказиб юборади.
“Биз Генрихнинг Бокуда ўйнаши учун ҳамма вариантларни кўриб чиқдик, аммо бу масала оиласи билан муҳокама қилинганидан сўнг унинг Бокуга бормаслиги ойдинлашди.
Мики бизнинг энг аҳамиятли ўйинчиларимиздан бири, шундай футболчи ўйнамаслиги биз учун катта йўқотиш бўлади.
Шу каби ҳолатлар туфайли футболчи Европа Лигаси финалини ўтказиб юбориши жуда ҳам аламли. Футболчиларнинг карьерасида бунақаси камдан-кам содир бўлади. Мики Бокуга кетгунимизга қадар биз билан шуғулланиб туради”, дейилади “канонирлар” хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь