“Арсенал” “Сити” футболчисини сотиб олишига ишонмоқда

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жесусни харид қилишига ишонмоқда. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Қайд этиш жоизки, “Сити” Эрлинг Холандни сотиб олгач, Жесус иккинчи даражали ҳужумчига айланиб қолиши мумкин.  Шу сабаб бразилиялик ҳужумчи имкон қадар тезроқ клубини алмаштирмоқчи. Бироқ Габриэл янги жамоаси ҳам Англиядан бўлишини хоҳлайди ва бошқа чемпионат вакилларидан тушган таклифларни ўрганиб чиқмайди.

Таъкидлаш керакки, “канонирлар” томонидан 26 ёшли ҳужумчига берилган биринчи таклифнинг миқдори 30 миллион фунт эди. Эндиликда “Арсенал” таклифнинг ҳажмини 50 миллион фунтга кўтарди. Бу “шаҳарликлар” Жесус учун олишни мўлжаллаган пулдир.

Бундан ташқари, "Арсенал" "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тиелемансни ҳам клубга олиб келишни мўлжалламоқда.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Габриэл Жесус Англия Премер лигасининг 26 ўйинида 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг