“Арсенал” “Реал” аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
09 Апрель
3500Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе трансферидан сўнг ўз футболчиларидан бирини сотиши мумкин. Бу ҳақда “Teamtalk” хабар берди.
“Қироллик клуби” раҳбарият иш ҳақи фондини қисқартириш учун футболчиларини бирини сотувга қўяди. Трансфер қилиниши кутилаётган номзодлардан бири ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга ҳисобланади.
Ҳозирда франциялик ярим ҳимоячи хизматларига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Қаймоқранглилар” ярим ҳимоячини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли футболчи 2021 йилнинг август ойида мадридликлар сафига қўшилган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. “Transfermarkt” портали Эдуардонинг нархини 90 миллионга баҳоламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь