“Арсенал” “Барселона” футболчисини таркибига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Барселона" вингери Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Football London” нашри хабар берди.

Франциялик футболчининг “кўк анорранглилар” билан имзолаган шартномаси жорий йилнинг ёзида якунланади. Каталония клуби Усмон Дембеле истаётган 10-15 миллион евро маошни бермоқчи эмас. 24 ёшли футболчи каттароқ пул ишлаш имконияти мавжуд бўлиб турган пайтда, катта эҳтимол билан “Барселона” таклиф қилаётган пулга янги шартнома имзоламайди.

“Арсенал”дан ташқари франциялик футболчига “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Дембеле “Барселона” сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг