“Арсенал” ҳимоячисига Бундеслига клубидан таклиф чиқди

Спорт

image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Арсенал” қанот ҳимоячиси Александр Зинченкони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Sky Sport” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, “Боруссия” чап қанот ҳимоясидаги муаммони украиналик футболчи билан ҳал қилмоқчи. Лондон клуби эса Зинченко бўйича дортмундликлар билан музокараларга киришишга тайёр ва футболчи учун 20 миллион евро талаб қилмоқда.

Маълумот ўрнида, украиналик ҳимоячи “Арсенал” таркибига 2022 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. 28 ёшли футболчи “канонирлар” сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта голда иштирок этмади. Зинченконинг нархи “Transfermarkt” порталида 30 миллион евога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Боруссия Александр Зинченко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг