Арсен Венгер FIFA ЖЧ учун янги технология жорий этаётганини маълум қилди
Спорт
−
13 Октябрь 2021
2705Лондоннинг “Арсенал” клубининг собиқ бош мураббийи, FIFA’нинг футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи Арсен Венгер 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун ўйиндан ташқари ҳолатни автоматик аниқлаш технологияси жорий этилганини эълон қилди.
“Биз, айниқса, офсайд қоидаларига нисбатан қарорлар қабул қилишда, олға силжишни давом эттиришимиз керак. 2022 йилда, Жаҳон чемпионатида, биз бу масала бўйича тез қарор қабул қила оламиз. Бу ўйиндаги тўхталишлар ҳамда VAR'га нисбатан айтилаётган салбий фикрларнинг олдини олади. Катта эҳтимол билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида офсайд ҳолатини аниқлаш автоматлаштирилади. Мен бу маълумот тафсилотларини сир сақлашга мажбурман, лекин бир нарса аниқки, бу ҳакамликда навбатдаги катта ютуқ бўлади”, дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 71 ёшли Арсен Венгер 1984 йилдан 2018 йилгача “Нанси”, “Монако”, “Нагоя Грампус” ва “Арсенал” клубларида мураббий сифатида фаолият юритган. Унинг жамоалари 1671 учрашувнинг 908 тасида ғалаба қозонган бўлса, 400 марта мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь