Арманистоннинг собиқ Президенти Пашинянни Путинга ҳурматсизликда айблади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистоннинг собиқ Президенти Серж Саргсян Республика Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путинга нисбатан ҳурматсизлик қилган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.  

“Сиз Россия Федерацияси Президентига ҳурматсизлик қилсангиз, у сизга ҳурмат кўрсатадими? Сиз ким бўлибсизки, Россия Федерацияси Президентини аэропортда кутиб олмасангиз? Шахсиятидан қатъи назар: Путин, Медведев, Ельцин. Нега ҳурматсизлик қиласиз?”деган Саргсян Пашинянга қарата. 

У Арманистон қонунчилигига биноан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзо давлатлари Президентлари ва Бош вазирларини аэропортда Арманистон Бош вазири ёки Президенти кутиб олиши кераклигини эслаган. Россия-Арманистон муносабатлари ҳақида гапирганда, Саргсян Россия Арманистоннинг иттифоқчиси бўлганини ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Путин Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий кенгашининг форумида иштирок этган. Маълум бўлишича, Пашинян Россия раҳбарини аэропортда кутиб олмаган. Шу билан бирга, Пашинян Путин билан учрашишни хоҳлашда давом этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Пашинян

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made