Арманистоннинг Қорабоғдаги ҳарбий жиноятлари тергов қилинади

Олам

image

Арманистон Қуролли кучларининг Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий жиноятларини тергов қилиш бўйича комиссияси тузилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Туркия, Озарбайжон ва бошқа бир қатор давлатлардан нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, дипломатлар, журналистлар ва олимлар “Қорабоғдаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш комиссияси” номли тузилмани ташкил этиш ташаббуси билан чиққан.

Комиссия баёнотига кўра, Озарбайжон экология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Фирдовси Алиевнинг илтимосига биноан, Жаҳон туркий ёзувчилари уюшмаси раиси Солиҳ Курт ва Ислом мамлакатлари олимлари уюшмаси раҳбари профессор Байрам Алтан ташкилот таркибини шакллантиришни бошлаган. Ҳозирда бу жараён ўзининг сўнгги босқичига кирди.

Комиссия ишида 30 га яқин мамлакатдан собиқ элчилар, университет ректорлари, олимлар, ҳарбийлар, тарихчилар, ҳуқуқшунослар, ёзувчилар, журналистлар, уруш мухбирлари, социологлар, психологлар, мухбирлар ва маслаҳатчилар иштирок этади.

Солиҳ Курт комиссия раиси этиб сайланди, Байрам Алтан Эксперт кенгаши раиси ўринбосари ва раҳбари лавозимини эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг