Арманистондаги портлаш ортидан 4 кишига жиноий иш очилди

Олам

image

Арманистон тергов органлари Еревандаги “Сурмалу” савдо марказидаги юз берган портлаш иши доирасида тўрт кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда бугун, 26 август куни Арманистон Бош прокуратураси хабар берди.

“Сурмалу савдо марказидаги портлаш юзасидан олиб борилган жиноий тергов доирасида тўрт киши қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, икки нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидалари ёки талабларини бузганликда, эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келганликда айбланмоқда. Яна икки кишига икки ёки ундан ортиқ одамни эҳтиётсизликдан ўлдириш айби билан жиноий иш очилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 август куни Арманистон пойтахти Еревандаги “Сурмалу” савдо марказининг пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлган эди. Харобалар 8000-9000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Портлаш қурбонлари сони 16 тани ташкил этган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг