Арманистон Президенти ваколати камлиги сабаб истеъфога чиқди
Олам
−
24 Январь 2022
7469Арманистон Президенти Армен Саркисян истеъфога чиқишини эълон қилди. У ваколатлари камлиги сабаб шундай қарорга келган.
“Мен жуда узоқ ўйладим ва деярли тўрт йиллик фаол ишимдан сўнг Арманистон Президенти лавозимидан кетишга қарор қилдим. Бу мутлақо ҳиссий қарор эмас ва маълум бир мантиққа асосланган”, дейилади Саркисяннинг расмий баёнотида.
Унинг таъкидлашича, Президентда мамлакат ва миллат учун ҳозирги оғир даврда ички ва ташқи сиёсатнинг фундаментал жараёнларига таъсир ўтказиш учун зарур воситалар мавжуд эмас.
Давлатимиз учун миллий бирдамлик зарур бўлган бугунги оғир даврда Президент институти жамоатчилик эътиборини энг муҳим масалалардан чалғитиб, ғийбат ва фитна назарияларига айланмаслиги керак. Бугун мазмунли, пухта ўйланган ҳаракатларга ҳар қачонгиданда муҳтожмиз. Акс ҳолда, биз, бутун дунё арманлари, ўз миссиямиздан кўзланган мақсадни амалга ошира олмаймиз, тарих чеккасида қолиб кетамиз. Бизнинг энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, деган Саркисян.
Арманистон Президенти ўз баёнотида жиддий геосиёсий ўзгаришлар рўй берган 90-йиллар бошида арман халқи ўз мустақил давлатини яратиш учун энг кенг имкониятларга эга бўлганини таъкидлади.
“Ушбу тарихий имкониятдан илҳомланиб, мен ҳам кўплаб ватандошларим каби ўзимни ушбу миссияга бағишладим. Баъзи сабабларга кўра турли босқичлардаги иштироким ўзгарди, лекин мен миллий муваффақиятимизга ишонишдан тўхтамадим”, - деди Саркисян бу унинг президент бўлиш таклифига рози бўлишининг асосий сабаби эканини таъкидлаб.
Унинг таъкидлашича, орадан бироз вақт ўтиб, 2018 йилнинг апрель-май ойларидаги воқеалар содир бўлган, ўшанда Арманистонда инқилоб юз берган, натижада ҳокимият тепасига амалдаги Бош вазир Никол Пашинян келган. Саркисян ўшанда истеъфога чиқмаганини, республика Президенти сифатида масъулиятни ўз зиммасига олганини таъкидлаган.
“Яна бир савол туғилиши мумкин, нима учун Президент бизни ҳозирги миллий инқирозга олиб келган сиёсий воқеаларга таъсир қила олмади? Муаммоларимизнинг бир қисми амалдаги Асосий қонундан келиб чиқади. Бизда парадоксал ҳолат мавжудки, Президент давлатчиликнинг кафолати бўлиши керак, аслида ҳеч қандай восита йўқ. Конституция, шунингдек, бир институтнинг бошқасидан устунлигини ўз зиммасига олади, таниқли диаспора мутахассисларининг тарихий ватани давлат институтларини бошқаришда иштирок этишига тўсқинлик қилади”, деган Саркисян.
2015 йилги конституциявий референдумдан сўнг Арманистон парламентли республикага айланди. Арманистон Президенти мамлакат Миллий Ассамблеяси томонидан етти йил муддатга сайланади.
Саркисян 2018 йил мартда Президент этиб сайланган.
Арманистон Конституциясига кўра, навбатдан ташқари президентлик сайловлари февраль ойининг ўрталарида ўтказилиши мумкин. Бир одам фақат бир марта президентликка сайланиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь