Арманистон Озарбайжон устидан БМТга шикоят қилди

Олам

image

Арманистон минтақадаги гуманитар вазиятни баҳолаш учун (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғга миссия юборишга чақирмоқда. Бу ҳақда республиканинг БМТдаги вакили Мгер Маргарян БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди. 

“Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашини Озарбайжондан 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама декларация қоидаларини тўлиқ бажаришни ҳамда Лочин йўлаги блокадасини зудлик билан ва сўзсиз олиб ташлашни талаб қилиш, транспорт алоқасини хавфсиз ва ишончли ташкил этиш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этиш ва БМТ агентликларининг Тоғли Қорабоғга тўсиқсиз гуманитар киришини таъминлаб, маҳаллий гуманитар вазиятни баҳолаш учун Тоғли Қорабоғ ва Лочин йўлагида фактларни аниқлаш миссиясини жойлаштириш чораларини кўришга чақирамиз”, дея маргаряннинг сўзларидан иқтибот келтирмоқда “Armenpress”.

Шунингдек, Арманистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ўз бурчини бажаришга, тегишли чоралар кўришга ва Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ халқига экзистенциал хавф туғдираётган агрессив ҳаракатларини сўзсиз қоралашга чақирган. 

14 декабрь куни Арманистон Озарбайжонни Лочин йўлагини тўсиб қўйишни мажбурлаш талаби билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилди. 12 декабрь куни Озарбайжон экологик нодавлат нотижорат ташкилотларининг бир гуруҳ фаоллари Қорабоғдаги Лочин-Шуша йўлида Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган ҳудудларда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланишга қарши норозилик акциясини бошлади. Экологик фаоллар чодирлар ўрнатиб, “ноқонуний эксплуатация кўпайгани кузатилаётган” Қизилбулоғ ва Дамирли конларига етиб бормагунча кетиш ниятида эмасликларини айтишди. 

Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг