Арманистон маданий геноцидда айбланди

Олам

image

Арманистон истилоси йилларида вайрон бўлган республика ҳудудларини тиклаш давом этаётган бир пайтда Озарбайжон UNESCO билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда кеча, 7 декабрь куни Бакуда бўлиб ўтган “UNESCO конвенцияларининг маданий бойликларни сақлашдаги ўрни ва уларни қўллашни такомиллаштириш жиҳатлари” мавзусидаги анжуманда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмуд Маммадгулиев маълум қилди. 

Маммадгулиев Баку ишончли ҳамкор сифатида ташкилот ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишда доимо қўллаб-қувватлаб, ўз ҳиссасини қўшиб келганини, Озарбайжон маданиятининг ўн тўққиз намунаси аллақачон UNESCO’нинг номоддий мероси рўйхатига киритилганини эслатди. 

Республика ҳудудларини деоккупация қилиш мавзусига қайтган Маммадгулиев Арманистон ўнлаб йиллар давомида Озарбайжоннинг маданий қадриятларини мунтазам равишда йўқ қилиб, ноқонуний равишда эгаллаб олганини таъкидлади. 

“Маданий геноцид бўлди”, дейди вазир ўринбосари. 

У Ереванни минтақадаги бузғунчи қадамлардан тийилишга чақирди, шунингдек, Бакуни UNESCO билан келгуси ҳамкорликка тайёрлигига ишонтирди. 

Айни пайтда Озарбайжон маданият вазири Анар Каримов UNESCO’ни ўз ваколатларини бажаришга чақирганди. 

Вазирнинг эслатишича, Озарбайжон Арманистон томонидан босиб олинган ерлар озод қилинганидан кейин минтақадаги вандализм оқибатларини қайд этиш талаби билан бир неча бор UNESCO’га мурожаат қилган. 

"UNESCO’нинг сиёсий сабабларга кўра ўз техник миссиясини бажара олмагани унинг обрўсига жиддий путур етказди", деб таъкидлади Каримов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг