Арманистон билан чегарада Озарбайжон ҳарбий хизматчиси яраланди — расмий Баку

Олам

image

Озарбайжон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси икки мамлакат давлат чегарасининг Нахичеван йўналишида Арманистон томонидан ўққа тутилиши оқибатида яраланди. Бу ҳақда бугун, 20 июль куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Арманистон Қуролли кучларининг бўлинмалари 19 июль куни соат 23:40 да Веди районининг Араздейен қишлоғи яқинидаги позициялардан Озарбайжон армиясининг Садарак райони Ҳайдаробод аҳоли яшиш пунктининг йўналишидаги позицияларига турли калибрли қуроллардан ўқ узди. Отишма оқибатида Озарбайжон армиясининг ҳарбий хизматчиси катта лейтенант Рамал Бадалли оёғидан жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, ярадор шифохонага ётқизилган. Вазирлик, шунингдек, душман ҳужуми жавоб ўқи билан бостирилганини қайд этган. 

“Ҳозирда бу йўналишдаги вазият барқарор, ҳолат бизнинг Қуролли кучларимиз томонидан назорат қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро 2020 йил 27 сентябрда фаол жанговар ҳаракатлар бошланиши билан кескинлашди. Ўша йилнинг 9 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян имзолаган уч томонлама баёнот можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхташига имкон яратди. Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхташди, бир қатор ҳудудлар Баку назорати остига ўтди, Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг