Арманистон ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган – Алиев

Олам

image

Арманистон Иккинчи Қорабоғ уруши давомида ҳарбий ва инсониятга қарши жиноят содир этди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг илк мажлисидаги мурожаатида айтиб ўтди. 

Алиевнинг қайд этишича, Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида арман армияси тинч аҳолига тақиқланган қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилган.

Ушбу ҳарбий жиноятлар натижасида 100 дан ортиқ тинч аҳоли, жумладан, 11 бола ҳалок бўлди, 450 дан ортиқ киши яраланди, дея эслатган Президент. Арманистон, шунингдек Озарбайжонга қарши ёлланма жангчиларни ҳам ишга солган.

Алиевнинг қўшимча қилишича, урушдан кейин Арманистон томонидан ўрнатилган миналарнинг портлаши натижасида 150 дан ортиқ Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди ёки яраланди.

“Арманистоннинг бу ҳаракатларининг барчаси ҳарбий жиноят ва инсониятга қарши жиноятдир. 44 кунлик уруш натижасида Озарбайжоннинг ўзи БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари, халқаро ҳуқуқ норма ва тамойилларини бажарган ҳолда ўзининг ҳудудий яхлитлигини тиклади”, деган Алиев.

Шундан сўнг Озарбайжон Президенти минтақада янги воқелик шаклланганини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг