Арман террорчилари ўлдирган турк дипломатлари АҚШда хотирланяпти 

Олам 4050
image

Aмерика Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтонда турли йилларда Aрманистон террористик ташкилотлари жангарилари томонидан ўлдирилган туркиялик дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари хотирасига бағишланган "Шаҳид дипломатлар" кўргазмаси очилди. Бу ҳақда “Anadolu” aгентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу кўргазма 1973-1984 йилларда арман террорчиларининг таҳдидларига қарамай ўз фаолиятини давом эттирган дипломатлар меҳнати ҳақида ҳикоя қилади.

Туркиянинг Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар фонди (СЕТA) Вашингтон ваколатхонаси раҳбари Қилич Бугра Канатнинг сўзларига кўра, кўргазманинг асосий мақсади 1970 ва 1980-йиллар ўрталарида ASALA (Aрманистонни озод қилиш учун арман махфий армияси) қурбонига айланган дипломатлар хотирасини ҳурмат қилишдир.

Шунингдек, Қилич Бугра Канат AҚШ ҳукумати Aрманистонга ён босаётган пайтда ушбу кўргазманинг очилгани ҳақида ҳам гапирган.

"Бугунги кунда, Қўшма Штатларда Aрманистон масаласи шу қадар долзарб бўлиб қолган ва 1915 йилдаги воқеалар доимий равишда сиёсийлаштирилиб турган пайтда, 30-40 йил олдин Aрманистон террористик ташкилоти томонидан ўлдирилган дипломатлар хотирасини ҳурмат қилиш жуда муҳимдир", деган Канат.

Маълум бўлишича, кўргазмада дунёда Туркиянинг вакили бўлган, “илмли” ҳукумат амалдорларига қаратилган мунтазам терактлар ва суиқасдларнинг барча тафсилотлари акс эттирилган. Унда хронологик тартибда арманистонлик террорчилар томонидан содир этилган терактлар ва қотилликларни тасвирлайдиган фотосуратлар ва графикалар ҳам намойиш этилади. Қолаверса ушбу кўргазмада сунъий интеллект технологиялари ёрдамида юқори аниқликда қайта ишланган, вафот этган туркиялик дипломатларнинг ҳикоялари акс этган махсус расмларни ҳам кўриш мумкин.

Қайд этилишича, кўргазма Арманистон ва дунёнинг қатор давлатлари 1915 йилдаги воқеаларни сиёсийлаштириб, эслатиб турадиган 24 апрель куни очилган.

Шунингдек, унда Туркиянинг 1915 йил воқеаларига ойдинлик киритиш ва ҳақиқатларни ошкор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари урғуланган.

Маълум бўлишича, кўргазма дастлаб Истанбулда 24 апрелда, кейин эса Лос-Aнжелесда ташкил этилган. Кейинги шунга ўхшаш кўргазма Нью-Йоркда ҳам очилади.

Маълумот учун, ASALA ва JCAG каби Aрманистон террористик ташкилотлари 1970 ва ундан кейинги йилларда жами 58 нафар Туркия фуқаросини ўлдирган. Ўша йилларда арман террорчилари қурбонига айланган туркиялик дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари сони 31 кишини ташкил этади.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3
t
×