“Арқадағ” норози: театрларда “халқнинг бахтли ҳаёти” ҳақида спектакллар камайган

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Маданият вазири Атагелди Шамирадовга сўнгги огоҳлантириш билан танбеҳ берди ва камчиликларни иложи борича тезроқ тузатишни талаб қилди. У театрларда “халқнинг бахтли ҳаёти” тўғрисида спектакллар йўқлигидан норози. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” газетаси хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 7 февраль куни маданият ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига бағишланган ишчи йиғилишда Бердимуҳамедов “халқнинг бугунги ютуқлари ва бахтли ҳаётини мадҳ этувчи янги спектакллар маданият марказлари ва театрларида намойиш этилмаётгани, бу ҳақдаги қисқа саҳнали спектакллар камлигини таъкидлаган.

Президент Туркманистон телевидение, радиоэшиттириш ва кинематография давлат қўмитаси раиси ҳамда телевидение ва радиоканаллари раҳбарларига мурожаат қилиб, Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган дастурларни мунтазам равишда чиқаришни буюрган.

Бундан ташқари, Бердимуҳамедов мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган барча оммавий тадбир, тантана ва театрлаштирилган томошаларни ушбу соҳадаги замонавий ютуқлардан фойдаланган ҳолда ўтказишни буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг