“Арқадағ” Каспийда. Балиқчилар Бердимуҳамедовни шўрва билан сийлади
Олам
−
15 Январь 2022
16123Жорий йилнинг 13 январь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов нефть-газ конини кўздан кечириш учун Болқон вилоятига ташриф буюрди. У ерда балиқчилар Президентни балиқ шўрва билан меҳмон қилди ва унга бағишланган қўшиқни куйлаб берди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, дастлаб давлат раҳбари нефть-газ конини кўздан кечирган, сўнг Каспий денгизнинг балиқ овлаш зонасига бориб, Гогерендағ Эсенғулий қишлоғида яшовчи балиқчилар билан учрашган.
“Балиқчилар Президентга ўзларининг бахтли ҳаёти ҳақида сўзлаб бериб, маҳаллий тижорат балиқларининг турларини, жумладан, қуритилган балиқларни намойиш этди.
Бердимуҳамедов билан учрашган балиқчи 10 йилдан бери балиқчилик билан шуғулланиши ва буни отасидан ўрганганини сўзлаб берди. Шундан сўнг уларга бошқа балиқчилар ҳам келиб қўшилди ва Президентнинг ташрифидан бениҳоя қувонганини билдирди”, дейилади хабарда.
Президентнинг денгизга чиқиш частотаси ва олинадиган даромад ҳақида саволларига балиқчилар ўз касбидан мамнун эканини айтиб, ойига 10-12 марта денгизга чиқишларини ва 40-50 килограмм балиқ тутишларини билдирган. Бу оилани боқиш ва сотиш учун етарли экан.
Сўнгра балиқчилар давлат раҳбарини балиқдан тайёрланган таом билан меҳмон қилган ва Бердимуҳамедовнинг ўзига бағишланган “ғазал” миллий қўшиғини куйлаган.
LiveБарчаси