“Арқадағ”дан янги китоб. Бу сафар доривор ўсимликлар ҳақида

Олам

image

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Туркманистон Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар маҳкамасининг мажлиси якунида “Туркманистоннинг доривор ўсимликлари” илмий-энциклопедик асарининг 13-жилдини ёзиб тугатганини маълум қилди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар берди

Бердимуҳаммедовнинг таъкидлашича, янги китобнинг чиқарилиши соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати ходимлари кунига тўғри келади.

Маълум қилинишича, Туркманистон раҳбари Бош вазир ўринбосари Сапардурди Тойлевга байрамда шифокорларга янги нашрнинг уюшган ҳолда тақдим этилишини таъминлашни топширган.

Маҳаллий ОАВга кўра, бу Туркманистон Президенти томонидан 2021 йилда ёзилган учинчи китобдир. Жорий йилнинг май ойида пойтахтнинг 140 йиллиги муносабати билан Бердимуҳаммедовнинг “Оқ Ашхобод шаҳри”, мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида “Мустақиллик – бизнинг бахт” китоблари нашр этилди.

Умуман олганда, Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов туркман тарихи, ахалтеке отлари, туркман гиламлари, мусиқа, чой, мақоллар, туркман алабайи, спортга бағишланган турли мавзулардаги китоблар муаллифи ҳисобланади. Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан очилган Гурбангули Бердимуҳамедов асарларининг электрон кутубхонасида 60 дан ортиқ китоблар бор, уларнинг аксарияти чет тилларига таржима қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг