“Арқадағ” Ашхободда қурилаётган “Тошкент” лойиҳаси билан танишди
Олам
−
11 Февраль 2022
8753Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат пойтахти Ашхободда қурилаётган “Тошкент” маданият ва истироҳат боғи қурилиши лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда мамлакат давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент” маданият ва истироҳат боғи Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик шарафига Ашхободда қурилмоқда.
Бердимуҳамедов лойиҳанинг амалга оширилиши Туркманистон-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига, Ашхобод ва Тошкентнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирган.
Маълумот ўрнида, Туркманистон Президенти Ашхободда “Тошкент” номли истироҳат боғи қуриш ниятини ўтган йилнинг февраль ойида маълум қилган. Август ойида эса Туркманистон пойтахтида боғнинг қурилиши бошланган. Унинг майдони қарийб 30 минг гектарни ташкил қилади ва Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларини тасвирловчи йигирмадан ортиқ объектни ўз ичига олади.
LiveБарчаси