Арипов ЕОИИ форумида қатнашди. Рақамли инфратузилма учун 2,5 млрд доллар жалб қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун яқин икки йил ичида 2,5 млрд доллар жалб этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида бўлиб ўтган “Рақамли қайта юкланиш: янги воқеликка сакраш” форумида айтиб ўтди. Унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари Бош вазирлари иштирок этди.

Абдулла Арипов иштирокчиларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Рақамли Ўзбекистон” стратегияси ҳақида маълумот берди.

“Бизнинг рақамли кун тартибимиз аҳоли масканларини тез ва арзон интернет билан таъминлаш, электрон ҳукуматни ривожлантириш миқёсини кенгайтириш, банк соҳасида рақамли трансформацияни давом эттириш, соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштиришни кенгайтириш, ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш, IT-саноат ва рақамли тадбиркорликни ривожлантириш ва шу каби муҳим вазифаларни ҳал қилишга қаратилган”, дейди Арипов.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун икки йил ичида 2,5 млрд доллар жалб этилади. Тошкент, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида учта янги дата-марказ ишга туширилади, мобил алоқа модернизация қилинади ва телекоммуникациялар тармоғини ривожлантирилади. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш учун 600 млн доллардан зиёд маблағ жалб этиш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг