Арипов Тошкентни, Раматов вилоятларни куз-қиш мавсумига тайёрлашга жавобгар бўлди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Бу йил қиш совуқ келиб, ҳаво ҳарорати олдинги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12 та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри туманларига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов вилоятларга шу масалалар бўйича масъул этиб бириктирилди. Тайёргарлик ишларини, энг аввало, бу борада аҳвол оғир бўлган 56 та туман ва шаҳардан бошлаш кераклиги таъкидланди.

1 ноябрга қадар 3 мингдан зиёд таъмирга муҳтож кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 131 та ижтимоий соҳа объектини мукаммал ва 3 мингтасини жорий таъмирлаш вазифаси қўйилди. Тиббиёт ва таълим муассасаларининг тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг