Арипов Россиядан “Спутник V” етказиб беришни кўпайтиришини сўради
Жамият
−
29 Апрель 2021
4519Ўзбекистон Россиядан коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўрамоқда. Шу масалада Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашида Россия ҳукумат раҳбари Михаил Мишустинга мурожаат қилган.
Хабарга кўра, Арипов расмий Москвадан коронавирусга қарши вакцинани республикада ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқишни сўраган.
Абдулла Ариповнинг таъкидлашича, “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш Ўзбекистонда муваффиқиятли кечяпти. Бундан ташқари, у Ўзбекистон Россиянинг ушбу вакцинасини ишлаб чиқаришга тайёрлигини ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланди. Айни пайтда аҳоли Аstra Zeneca, Россиянинг “Спутник V” ҳамда ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан эмланмоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда 600 мингдан ортиқ одам эмланди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси