Арипов илк бор Кампиробод қандай қилиб Ўзбекистонга ўтаётганига аниқлик киритди
Жамият
−
14 Ноябрь 2022
29206Бугун, 14 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикасии Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги сўнгги ўзгаришлар, хусусан, Бош вазир Абдулла Арипов ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев томонидан имзоланган шартнома масаласи муҳокама қилинди.
Мажлисда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ушбу келишув бўйича тушунтириш берди. У гапни чегаралар бўйича ишлаш жараёни осон кечмаётганини айтишдан бошлади.
“Кези келганда шуни айтиш лозимки, қўшни давлатлар билан чегара масаласида музокаралар ўтказиш осон бўлмаяпти. Узоқ тортишувлар ва машаққатли йўллар билан чегарада қадамба-қадам юриб, бир неча бор Ҳукуматлараро комиссиялар йииғилишларини ўтказиб, архив ҳужжатларини ўрганиб, шундан кейиин таклифлар тайёрланяпти”, дейди Арипов.
Унинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қирғиз Республикаси билан ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ташаббуси асосида келишилмай қолаётган 35 та участкалар – жами 302 км келишиш жараёни якуний босқичга етказилган.
“Бу келишувга эришиш учун 5 йилдан ошиқ вақт сарф қилдик. Бугун сизларга тақдим қилинаётган қонун лойиҳаси билан тасдиқланаётган шартномага ҳам осонликча эришилгани йўқ. Имзоланган шартномада республикамиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган бир қатор муҳим масалалар ўз ечимини топмоқда”, дейди Ҳукумат раиси.
Унинг қайд этишича, Қирғиз Республикаси ҳудудидаги Андижон (Кампиробод) сув омбори республика қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим стратегик объект ҳисобланади.
“Ҳозирда водий вилоятларимиздаги 175 минг гектардан ортиқ ҳамда Қирғиз Республикасининг 25 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ушбу сув омбори орқали суғорилади. Сув омборининг сиғими 1 млрд 576 миллион куб метр. Эгаллаган ҳудуди 4957 гектарни ташкил этади. Биз ушбу сув омборини эгаллаган майдон ўрнига, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Пошахўр участкасидан 1019 гектар яйлов-ер майдони ажратишни таклиф этяпмиз. Собиқ Иттифоқ даврида 4127 гектар ер майдони Ўзбекистон СССР ҳудудидан сув омбори учун компенсация сифатида берилган”, дейди Бош вазир.
Унга кўра, сув омбори эгаллаган ҳудуд ва тўғонга хизмат кўрсатиш учун яна 19,5 гектар майдон Қирғизистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига ўтказиляпти.
“Ўз навбатида қўшнилар билан дўстона алоқаларни сақлаб қолиш учун сув омборини Қирғизистон фуқаролари айрим мақсадда фойдаланиши учун рухсат бериляпти.
Шу ўринда бир масалани айтиб ўтишимиз керак: сув омборининг линзасини 906 метрдан 900 метргача тушириш масаласида келишдик . Қирғизистон томони кўпроқ тушириш масалани қўйганди, лекин биз келишганимиз бўйича 900 метрда қолди. Шунда 1 млрд 578 миллион куб метр сув сиғимига эга бўлган сув омбори ишлаш режими ташкил этилади”, дейди Арипов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь