Арипов Германияга борди (фоторепортаж)

Жамият

image

Айни пайтда Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди. Кеча, 1 март куни Берлин шаҳрида икки давлат Савдо-саноат палаталари иштирокида ташкил этилган Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Унга кўра, форумда икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда 400 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари иштирок этган.

Маълум қилинишича, бугун, 2 март куни Ҳамбургда “Ўзбекистон иқтисодиёти куни” бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов тақдимот қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг