Aргентинанинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image


Эдуардо Антонио Зуайн Аргентинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Унинг қароргоғи Москва шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 23 июнь куни Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Эдуардо Антонио Зуайнни қабул қилган.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланган учрашув аввалида Владимир Норов элчига дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақият тилаган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Аргентина ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

“Учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Ўзбекистон иқтисодиётига Аргентина капиталини жалб этиш, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш тўғрисида битим тузиш, Аргентина бизнес-субъектлари делегациясининг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш орқали савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг