Аргентинада Президент ислоҳотларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди
Олам
−
22 Декабрь 2023
3760Аргентиналиклар янги ҳукуматнинг радикал иқтисодий чораларига норозилик билдириш учун Буэнос-Айрес кўчаларига чиқди. Бу ҳақда “La Nacion” газетаси хабар берди.
Бу либертал давлат раҳбари Хавъер Милей сайланганидан кейинги илк намойиш. Аввалроқ, Президент Милей иқтисодиётни кенг кўламли тартибга солишни эълон қилган эди. Янги ҳукумат Аргентина песосини 54 фоизга девальвация қилишини, субсидияларни қисқартириш, давлат идораларининг ярмини ёпишини эълон қилди ва 300 дан ортиқ қоидаларни, жумладан, ижара ҳақи, хусусийлаштириш ва меҳнат қонунларини ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган фармонни имзолади.
Милейнинг айтишича, бу Аргентинанинг оғир иқтисодий инқирозини ҳал қилиш учун зарур чорадир.
Ҳозирда Аргентинада йиллик инфляция даражаси 161 фоизни ташкил этади ва қашшоқлик даражаси 40 фоизга етган. Шу билан бирга, Аргентинанинг ташқи қарзи ҳам юқори, фақат Халқаро валюта жамғармасига 45 миллиард доллар қарзни тўлаш керак.
Баъзи танқидчилар Милейнинг ҳаракатлари Аргентинанинг аҳволини янада ёмонлаштиради, деб ҳисоблашади. Аргентина ҳукумати, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти тикланишдан олдин келгуси ойларда ҳам ёмонлашишда давом этиши мумкинлигини тан олди.
Аргентинанинг айрим аҳолиси неолиберал иқтисодиёт қисқа муддатда нархларнинг ошишига олиб келишидан хавотирлана бошлади. Баъзи супермаркетлар расталари мижозлар томонидан тозаланди ва супермаркетлар тармоғи давлат нархларига аралашувининг олиб ташланиши озиқ-овқат етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг аллақачон қиммат бўлган маҳсулотлар нархини сезиларли даражада оширишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Аргентиналиклар жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба куни Буэнос-Айрес кўчаларига чиқиб, янги ҳукуматнинг радикал иқтисодий чораларига норозилик билдиришди. Олдинроқ эса, 10 декабрда лавозимга киришган Хавъер Милей ва унинг ҳукумати кўчаларни тўсиб қўйган ҳар қандай норозилик намойишларини бостириш ҳақида огоҳлантирган эди.
Аммо Аргентина шина ишчилари касаба уюшмаси аъзолари ва бошқа намойишчилар қўрқмасликларини айтишмоқда. Митингга кўп сонли полиция ходимлари жалб қилинган, бироқ, бу тинч сафарбарлик бўлиб, кенг кўламли тўқнашувлар содир бўлганича йўқ.
“Биз унга бу ерда диктатурага ўрин йўқ, демократик эркинликлар барҳаёт эканлигини кўрсатмоқчимиз”, деган акция ташкилотчиларидан бири Эдуардо Беллибони.
Намойишлар ниҳоясига етар экан, ташкилотчилар мамлакат касаба уюшмаларини умумий иш ташлаш эълон қилишга чақирди.
Милейнинг Аргентинадаги чораларига жавоб салбий бўлса-да, халқаро кузатувчилар унинг ислоҳотлари оптимистик натижаларга олиб келади, деб ҳисоблашади.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Миллий Аргентина глобал тартибнинг нормал ҳолатига қайтиши ҳақида сигнал юбормоқда. Ва агар Милейнинг ислоҳотлари якунда самарали бўлса, у Аргентинанинг бутун тарихини ва ҳатто Лотин Америкасидаги кўплаб қўшни мамлакатлар тарихини қайта ёзиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь куни ўзини анархо-капиталист ва либертар деб таърифлаган 53 ёшли TikTok юлдузи, мусиқачи, иқтисодчи ва телебошловчи Хавъер Милей Буэнос-Айресдаги инаугурация маросимидан сўнг ўз вазифасига киришган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь